15:13 | 01.11.24
+25 даража ва ёмғирсиз об-ҳаво: Ўзбекистонликларни дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кутмоқда?
«Ўзгидромет» дам олиш кунларида кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Таъкидланишича, 1 ноябрь ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича асосан қуруқ об-ҳаво кузатилади. Фақат 2 ноябрда кечаси ва куннинг биринчи ярмида Тошкент вилоятининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида, Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади.
Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади ва якшанба куни 22-25 даража илиқ қийматига етади. Шарқий йўналишдаги шамол 7-12 м/с тезликда эсади.
Пойтахтда 1-3 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кечалари 8-10 даража илиқ, кундузи бугун ва эртага 19-21 даража илиқ, 3 ноябрь якшанба куни 23-25 даража илиқ бўлади.