13:06 | 17.09.24

                       

Давлат университетларидан бирида ҳужжатлар қабули очилди

Ўзбекистондаги давлат университетларидан бири бакалавр ва магистратура йўналишига ҳужжатлар қабулини очди.

Навоий давлат педагогика институти ҳамда Полотск давлат университети (Беларус республикаси) ўртасидаги ҳамкорлик шартномаси асосида ташкил этилган қўшма таълим дастурига ҳужжатлар қабули бошланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Талабгорлар «Рус тили ва адабиёти» бакалавр таълим йўналишига ҳамда «Рус тили ва адабиёти» магистратура мутахассислигига ҳужжат топширишлари мумкин.

Ҳужжатлар қабули 2024 йилнинг 1 октябрига қадар давом этади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: