16:45 | 09.07.24

                       

Деҳли аэропортида Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди

Ҳиндистондан қарийб 200 минг долларни ноқонуний олиб чиқиб кетмоқчи бўлган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди.

Деҳли шаҳридаги Индира Ганди номидаги аэропортда 7 июль, душанба куни Марказий саноат хавфсизлиги хизмати ходимлари валютани ноқонуний олиб ўтишда гумон қилинган Ўзбекистон фуқаросини қўлга олди, деб хабар бермоқда The Indian Express.

Маълум қилинишича, ходимлар «Ўзбекистон ҳаво йўллари» рейси билан Тошкентга учишга ҳозирланаётган йўловчининг ғалати хатти-ҳаракатини пайқаб, шубҳаланишган. Унинг юкини текшириш чоғида шубҳали тасвирлар топилган, шундан сўнг эркак ўз нарсаларини ҳамроҳига топширмоқчи бўлган.

Кейинчалик у ўзини аҳволи ёмонлашиб қолгандек кўрсатган ва ҳожатхонага борган. У эрда бортга чиқиш талонини унитазга оқизиб юборган. Марказий саноат хавфсизлиги хизмати ходимлари уни қўлга олиб, божхонага олиб борган. У ерда кўздан кечирилганда, унинг багажида ёстиқ жилдлари, чойшаблар ва аёллар кийимлари ичига яширилган 192 200 АҚШ доллари топилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: