15:00 | 24.09.24

                       

Дин ишлари қўмитаси лицензиясиз умра хизматларини ташкил этиш тақиқланганини эслатиб чиқди

Қабул қилинган қонунга кўра, дицензиясиз Умра хизматини кўрсатган туроператорлар 75 миллион сўмгача жаримага тортилиши мумкин.

Дин ишлари бўйича қўмита умра тадбирларини ташкил этаётган туроператорларни лицензиясиз хизмат кўрсатмасликка чақирди.

2024 йил 5 октябрдан сўнг лицензияга эга бўлмаган туроператорлар томонидан умра хизматларини ташкил этиш қонунбузарлик ҳисобланади. Лицензиясиз хизмат кўрсатганлар учун 75 миллион сўмгача жарима белгиланган.

Муҳим деталлар:

  • 2024 йил 2 июлда қабул қилинган қонунга кўра, умра тадбирларини фақат лицензияга эга бўлган туроператорлар 5 октябргача ташкил этиши мумкин;
  • Қонунбузарлик учун юридик шахсларга БҲМнинг 200 баравари (75 миллион сўм) жарима солинади;
  • Лицензиялаш учун давлат божи БҲМнинг 10 баравари (3,4 миллион сўм) этиб белгиланган.

Шунингдек, Дин ишлари қўмитаси ўзбекистонликларга ҳам мурожаат қилиб, уларни хавфсиз ва ишончли хизматлардан фойдаланишга чақирди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: