8:09 | 18.08.24
Диёра Келдиёрова Олимпиадага 5 ой қолганда жароҳат олгани ва бу ҳақда ҳеч кимга айтмаганини гапириб берди.
Диёра Келдиёрова Sports нашрига берган интервьюсида Олимпиада олдидан Бокудаги мусобақада тиззасидан жароҳат олгани ҳақида гапириб берди.
«Олимпиадага беш ой қолган эди. Февраль ойида Бокуда “Kатта дубулға” турнири бўлди. Бу нарса ҳеч қаерда айтилмади. Биз ҳеч ким билишини хоҳламадик. Ўшанда тиззамдан жароҳат олдим. Жуда кучли эмас эди, пай чўзилишига ўхшагандек. Кечки машғулотларда билинмади. Эрта тонгда оғриқ билан уйғондим. Биз қандай қийинчиликни бошимиздан ўтказганимизни ҳеч қачон эсимдан чиқармасам керак. Жароҳатдан қутулиб қандай қилиб тайёргарлик кўраман, деган савол қийнарди. 5-6 ҳафта сарфладим жисмоний ҳолатимни тиклашга. Ота-онам ҳам билмаган. Фақат турмуш ўртоғим биларди.
Айнан шунинг учун ҳам Олимпиада ғолиби бўлгач биринчи турмуш ўртоғимга қўнғироқ қилдим. Чунки у ҳар доим ёнимда қўллаб турди», дейди Олимпиада чемпиони.
Мавзуга доир:
Аввалроқ Париж олимпиадасининг дзюдо спорт туридан олтин медални қўлга киритган Диёра Келдиёровага яна бир машина топширилгани ҳақида хабар берилган эди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: