2:14 | 30.10.23 4069

Доғистондаги тартибсизликда оломон асли ўзбекистонлик шифокорни «яҳудийга ўхшагани учун» «самосуд» қилмоқчи бўлди — видео

Bugun.uz воқеага аниқлик киритиш мақсадида шифокор билан боғланди.

Аввалроқ Россиянинг Доғистон Республикаси Махачқалъа шаҳридаги аэропортда тартибсизлик келиб чиққани ҳақида хабар берилганди. Аэрпортда чиққан тартибсизликлар вақтида оломон асли ўзбекистонлик эркакни «яҳудий», дея гумон қилиб, ушлади. Ижтимоий тармоқларда ғазабланган оломон бир эркакни Исроил фуқароси, деб ўйлаб, ўраб олгани акс этган видео тарқалди.

Видеода одамлар эркакнинг Россия фуқаролик паспортини тортиб олгани ва ундан Исроил паспортини кўрсатишини талаб қилаётганини кўриш мумкин. Эркак эса ўзининг ўзбек эканини исботлашга уринади. Bugun.uz воқеа «қаҳрамони» билан алоқага чиқиб, ҳолатга аниқлик киритди. Унга кўра, яҳудий, дея гумон қилинган эркак асли ўзбекистонлик Мамадалиев Дилшод Маҳмудович бўлган. У аҳволи яхши эканини билдириб, воқеа ҳақида ҳикоя қилиб берди.

Фото: Мамадалиев Дилшод Маҳмудович

«Ҳаммаси яхши, мен тирикман. Махачқалъа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига раҳмат», – дейди у.

У, шунингдек, отаси Ўзбекистонлик экани, ўзи эса Россиянинг Смоленск шаҳрида туғилиб, ўсгани ҳақида айтди.

«Мен Ўзбекистонда фақат бир марта, болалигимда бўлганман. Шундан сўнг, асосий вақтимни тиббиётга бағишлаганман. Яқин орада албатта оилам билан Ўзбекистонга бормоқчиман», дейди Мамадалиев.

Маълумот учун, Дилшод Мамадалиев Смоленск давлат тиббиёт академиясини тамомлаган. Мутахассислиги бўйича юрак-қон томири жарроҳи бўлиб, тиббиёт фанлари бўйича фан номзоди ҳисобланади. Шунингдек, у тиббиёт соҳасида 15 йиллик тажрибага эга.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Махачқалъа аэропортидаги тартибсизлик юзасидан Россия Жиноят кодексининг 212-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.


Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 974
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 874
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 540
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 449
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1151
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 946