8:57 | 24.06.24

                       

Доғистоннинг икки ҳудудида теракт содир бўлди

Доғистоннинг икки ҳудудида теракт содир бўлди. Ҳодиса оқибатида вафот этганлар бор.

Доғистондаги полиция пости ва синагогага ҳужум қилинди.

Хабар берилишича, 23 июнь куни кечқурун Доғистонда жойлашган православлар ибодатхонаси, синагога ва йўл полицияси постига қуролли ҳужум уюштирилди. Терактлар оқибатда 11 нафар полициячи вафот этган. Қурбонлар сони эса 25 кишидан ошди.

Номаълум шахслар Махачқалъанинг Эрмошкина кўчасида жойлашган йўл полицияси постига ўқ узишган. Оқибатда, олти нафар полициячи яраланган ҳамда икки нафари вафот этган.

Маълумотларга кўра, жами беш нафар террорчи ўлдирилган, олти нафари эса тан жароҳати олган.

Шунингдек, Махачқалъанинг Оржоникидзе кўчасида машина ёқиб юборилган.

Иккинчи ҳужум худди шу вақтда Дербентда содир бўлган. Номаълум кимсалар православ ибодатхонаси ва синагога ҳужум қилишган ҳамда биноларни ёқиб юборишган. Воқеа жойига полиция етиб келганидан сўнг террорчилар билан отишма бошланган.

Террорчилар черков руҳонийси, 66 ёшли Николай Котелниковни ўлдиришган. У Дербентда 45 йилдан ортиқ хизмат қилган. Руҳонийнинг ўлимини Миллий аксилтеррор қўмитаси тасдиқлади.

 Гумонланувчилар қочиб кетган автомобиль оқ рангли Volkswаgеn Pоlо, давлат рақами 921 эканлиги аниқланди. Ҳозирда вазиятга ойдинлик киритилмоқда», — деди Доғистон Ички ишлар вазирлиги.

Махачқалъа ва Дербентдаги ҳужумлар тахминан 10 дақиқалик фарқ билан содир бўлган. Сергей Меликовнинг таъкидлашича, террористлар аҳоли ҳаётини издан чиқаришга, ваҳима ва қўрқув уйғотишга уринган. Полиция ходимлари бунинг олдини олди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: