17:24 | 17.07.23 2249
Долларнинг расмий курси ошди
Валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 18 июлдан амалда бўладиган қиймати белгиланди.
Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 18 июл куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 11,50 сўмга ошди ва 11 589,16 сўмни ташкил қилди. Евро курси 33,77 сўмга кўтарилиб, 13 032,01 сўм этиб белгиланди. Россия рублининг курси 0,19 сўмга баландлади ҳамда 128,39 сўмни ташкил этди.
- Аввалроқ Марказий банк халқаро валюта захираларини эълон қилди.
- Сўмнинг деноминация қилиниши ҳақидаги хабарлар асоссизлиги маълум қилинди.