13:01 | 06.11.24
Дональд Трамп ўзини АҚШнинг янги президенти деб эълон қилди. У Палм-Бичда тарафдорлари олдида сўзга чиқиб, тарихий ғалаба билан ҳаммани табриклади.
АҚШда республикачилар партиясидан президентликка номзод Палм-Бич (Флорида)да тарафдорлари олдида сўзга чиқди.
Трамп йиғилганларга миннатдорчилик билдириш билан нутқини бошлади. У қўллаб-қувватлаганлар тарихий ғалабани қўлга киритганини таъкидлади ҳамда ҳар куни сайловчилар учун курашишга ваъда қилди.
Трамп нутқи давомида овозларни санаш ҳали тугалланмаган бўлса-да, ўзини АҚШнинг 47 президенти деб эълон қилди. У билан бирга республикачилардан вице-президентликка номзод Жей Ди Венс ҳам саҳнага кўтарилди. У ҳам йиғилганларга миннатдорчилик билдириб, ғалаба қозонганини маълум қилди. «Менимча, биз АҚШ тарихидаги энг буюк сиёсий қайтишнинг гувоҳи бўлдик», деди Венс.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: