13:18 | 15.09.23 2811

«Dunyo bo‘ylab» телеканалининг 31 ёшли бошловчиси Рамина Ягафарова вафот этди

Журналистда анафилактик шок ҳолати кузатилган.

Тошкентда 13 сентябр куни «Dunyo bo’ylab» телеканалининг 31 ёшли бошловчиси Рамина Ягафарова вафот этди. Бу ҳақда Газета.uz нашри хабар берди.

Маълум бўлишича, Рамина Ягафарова 12 сентябр куни кечқурун Чилонзор туманидаги хусусий клиникада даволанаётган онасини кўриш учун клиникага келган. Томоқ оғриғи туфайли журналист Левофлоксацин (антибиотик) дорисидан бир дона ичган, орадан 10-15 дақиқа ўтиб эса унда тутқаноқ кузатилган ва ҳушини йўқотган.

Фото: Рамина Ягафарова

Клиника шифокорлари томонидан аёлга биринчи ёрдам кўрсатилган ва у реанимация бўлимига ётқизилган. Кўрсатилган тиббий ёрдам натижасида у ҳушига келган ва аҳволи яхшиланган.

Бироқ 13 сентябр куни соат 16:00 ларда Ягафаровани такроран тутқаноғи тутиб, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай соат 17:50 да биологик ўлим ҳолати қайд этилган.

Суд-тиббиёт экспертизаси маълумотларига кўра, журналистнинг ўлими «Доридан аллергик реакция. Бош мия, ўпка ўткир шишиши. Ўткир нафас, юрак қон-томир етишмовчилиги. Анафилактик шок» туфайли юзага келган.

Ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 638
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 764
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 468
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 378
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1054
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 879