13:30 | 17.08.24

                       

Дунёда 19 августда ноёб ҳодиса кузатилади

Дунёда 19 август куни ноёб астрономик ҳодисалардан бири бўлади.

Осмонда 2024 йил 19 август куни энг ажойиб астрономик ҳодисалардан бири бўлади. Бу ҳақда «abs News» хабар берди.

Қайд этилишича, осмонда супер Ой ва мовий Ойнинг комбинацияси кўринади.

Мутахассисларга кўра, бу йил 19 август, 17 сентябрь, 17 октябрь ва 15 ноябрь кунлари супер Ой ҳодисаси бўлиши кутилмоқда.

Августда содир бўладиган тўлин Ойлардан бирининг номи «Бакра Ойи». Бу ном йилнинг шу мавсумида катта кўллар ва бошқа йирик сув ҳавзаларида бакра балиқларини тутган ҳинд қабилалари билан боғлиқ дейилади.

Мовий Ойнинг 2 та тури бор: мавсумий ва ойлик. 19 августда содир бўладиган мовий Ой мавсумий бўлади. NASA маълумотларига кўра, ундан кейинги мавсумий мовий Ой 2027 йил май ойида кутиляпти.

Бундай ҳодисалар ораси 20 йилгача бўлиши мумкин. «Бакра Ойи» ва мовий Ойнинг  кейинги жуфтлиги 2037 йил январь ва март ойларида кузатилади.

Супер Ой ҳодисаси қандай бўлади? Унда Ой одатдагидан анча ёрқинроқ ва каттароқ кўринади. «Ой иллюзияси» мавжуд бўлиб, унда Ой уфққа яқин бўлганда осмондаги баландлигига қараганда каттароқ кўринади.

Ойнинг кратерларини кўриш учун телескоп ёки дурбиндан фойдаланиш мумкин.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: