13:25 | 26.09.24

                       

Эҳсон учун ажратилган пулларни ўғирламоқчи бўлган эркак қўлга тушди

Хоразмнинг Шовот туманидаги зиёратгоҳ эҳсон қутисидан пул ўғирламоқчи бўлган эркак ушланди.

Хоразмнинг Шовот туманида пул ўғирламоқчи бўлган шахс ушланди. Бу ҳақда Миллий гвардия ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 25 сентябрь куни эрталаб соат 06:15 да Бешмерган маҳалласида жойлашган “Юсуф Ҳамадоний” зиёратгоҳида қўриқлаш ходими хизмат олиб бораётган бўлган. Шу пайт номаълум шахс эҳсон қутисини очишга уринаётганини кўриб, воқеа жойида қўлга олган ва навбатчилик қисмига хабар берган.

Воқеа жойига етиб келган Шовот тумани қўриқлаш бўлими ходимлари томонидан ҳолат ўрганилганда эҳсон қутисидаги пулларни Гурлан туманида яшовчи 33 ёшли М.М ўзлаштирмоқчи бўлган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: