10:35 | 09.11.24
Тошкентда экскаватор қувурни шикастлаши оқибатида минглаб хонадон газсиз қолди.
Экскаватор газ қувурига шикаст етказиб, икки туманга табиий газ таъминоти тўхтатилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.
8 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги Яккасарой тумани Бобур кўчасида экскаватор қазиш ишларини олиб бориш жараёнида ўрта босимли газ қувурини шикастлади
Оқибатда Яккасарой туманидаги 2400 та кўп қаватли бинолар ва 1100 та ерли хонадонлар, шунингдек, Миробод туманидаги Нукус, Абдулла Қаҳҳор, Дамариқ ва Ҳамид Сулаймон кўчалари аҳолиси вақтинча табиий газдан маҳрум бўлди. Газ таъминотини қайта тиклаш ишлари бошлангани ҳақида маълумот берилган.