16:45 | 08.07.24

                       

«Эл-юрт умиди» жамғармаси стипендия танлови ҳақида қўшимча маълумот берилди

«Эл-юрт умиди» жамғармаси стипендия танлови ҳақида қўшимча маълумот берилди.

«Эл-юрт умиди» жамғармаси 500 ўринга мўлжалланган 2024 йилги 1-очиқ стипендия танловини эълон қилади. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда «Эл-юрт умиди» жамғармаси ахборот хизмати раҳбари Ботирали Муҳамадалиев маълум қилди.

«Эл-юрт умиди» жамғармаси 2024 йилги 1-очиқ стипендия танловида 500 ўрин 2024-2025 ўқув йили хорижда таълим олиш учун энг нуфузли хорижий давлатларда:

  • бакалавриат таълим дастури учун – 100 ўрин;
  • магистратура таълим дастури учун – 250 ўрин;
  • докторантура таълим дастури учун – 150 ўринга стипендиялар ажратишини маълум қилади.

Стипендия танловига номзодлар ҳужжатларини қабул қилиш жорий йилнинг 25 июндан 25 июлга қадар, республиканинг барча ҳудудлари вакиллари учун ягона тартиб ва тенг имконият асосида, онлайн режимда ва электрон тарзда қабул қилинади.

Номзодлар ҳужжатларни топшириш жараёнида бугунги кунда амалда бўлган хорижий таълим муассасасига ўқишга қабул қилинганлиги ёки шартли қабул қилинганлиги тўғрисидаги таклифнома-хат (Lеttеr оf аccеptаncе ёки Lеttеr оf cоnditiоnаl аccеptаncе), нуфузли университетларда ўқиётган номзодлар хорижда таълим олаётганлигини тасдиқловчи маълумотномаларни юклашлари талаб этилади.

Саралаш танлови жараёнларини ўтказиш, жумладан номзодларнинг интеллектуал, таҳлил қилиш ва ижодий қобилиятлари даражасини аниқлашга қаратилган қўшимча тест синовлари ҳамда назарий билим ва амалий кўникмалари даражасини аниқлашга қаратилган давлат тилида суҳбат ўтказиш жорий йилнинг 25 июлдан 24 августга қадар давом этади.

Танловга оид барча маълумотлар «Эл-юрт умиди» жамғармасининг www.eyuf.uz сайти орқали батафсил эълон қилиб борилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: