12:34 | 25.06.24

                       

«Эл-юрт умиди» жамғармаси томонидан ҳужжатлар қабули бошланди

⚡️«Эл-юрт умиди» жамғармаси томонидан ҳужжатлар қабули бошланди.

«Эл-юрт умиди» жамғармаси хорижий давлатларнинг нуфузли университетлари ва илмий марказларида бакалавриат, магистратура ва докторантурада таълим олиш учун 500 ўринга мўлжалланган 2024 йилги 1-очиқ стипендия танловини эълон қилди.

Бунда:

  • бакалавриат таълим дастури учун 100 ўрин;
  • магистратура таълим дастури учун 250 ўрин;
  • докторантура таълим дастури учун 150 ўрин ажратилган.

Стипендия танловига номзодлар ҳужжатларини қабул қилиш жорий йилнинг 25 июндан 25 июлга қадар онлайн қабул қилинади.

Саралаш танлови жараёнларини ўтказиш, жумладан номзодларнинг интеллектуал, таҳлил қилиш ва ижодий қобилиятлари даражасини аниқлашга қаратилган қўшимча тест синовлари ҳамда назарий билим ва амалий кўникмалари даражасини аниқлашга қаратилган давлат тилида суҳбат ўтказиш жорий йилнинг 25 июлдан 24 августга қадар давом этади.

 Қўшимча саволларга жавобларни:

+99 871 203 00 47;

+99 871 203 00 48;

+99 871 203 00 53  телефон рақамларидан ёки info@eyuf.uz электрон почта манзили орқали олишингиз мумкин.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: