8:54 | 08.07.24

                       

Электр энергияси тўловлари билан боғлиқ носозлик тўлиқ бартараф этилди

Электр энергияси тўловлари билан боғлиқ носозлик тўлиқ бартараф этилди

«Ҳудудий электр тармоқлари» электр энергияси тўловлари билан боғлиқ носозлик тўлиқ бартараф этилганини маълум қилди.

Ижтимоий тармоқларда 7 июль куни электр энергияси учун тўловларда ҳисобга икки баробар пул ҳисобланаётгани тўғрисида хабар тарқалди.

«Ҳудудий электр тармоқлари» тўлов тизимлари билан боғлиқ техник носозлик кузатилгани сабаб тўлов амалга оширилганда истеъмолчи балансида тўлов қолдиғини кўпроқ кўрсатиш кузатилаётганини маълум қилди.

Қайд этилишича, айни пайтда истеъмолчилар электр энергияси учун тўловларни исталаган тўлов тизимлари орқали амалга оширишлари мумкин.

«Келиб чиққан ноқулайлик учун узр сўраймиз», — дейилади хабарда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: