13:30 | 10.07.24

                       

Ëлғон реклама туфайли «Ипотека-банк»га нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Ëлғон реклама туфайли «Ипотека-банк»га нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Улар «Супер» омонати бўйича йиллик фоиз ставкаси 26 фоиздан эканини айтиб, мижозларни алдаган.

Ëлғон реклама эълон қилгани туфайли «Ипотека-банк»га нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси хабар берди.

Мутахассислар банкнинг ижтимоий тармоқлардаги рекламасини ўрганиб чиқиб, ўз саҳифаларида «Супер» депозит бўйича йиллик фоиз ставкасини 26 фоиз қилиб кўрсатганликларини аниқлади. Аммо, омонат шартларига кўра, нақд пулда фақат дастлабки уч ой учун 26 фоиз, қолган уч ой учун эса 14 фоиз ставкада ҳисобланади.

Бунда, «Супер» номли омонат тури бўйича фақатгина дастлабки 3 ой учун 26 фоиздан пул маблағлари берилса-да, ижтимоий тармоқдаги реклама ахборотида омонатнинг муҳим шартлари очиб берилмаган.

Юқоридагиларни инобатга олиб, «Реклама тўғрисида»ги Қонунининг 16-моддаси, 43-моддаси ва «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддаси талаблари бузилиши аломатлари юзасидан «Ипотека-банк»га нисбатан иш қўзғатилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: