9:59 | 19.08.24
Банк кредит бериш жараёнини соддалаштирди. Энди сиз атиги 5 дақиқада InfinBLACK кредит картасини олишингиз мумкин
Вақт – энг қимматли ресурслардан бири. Бугунги кунда ҳар қандай мижоз банк хизматларидан жуда тез ва сифатли тарзда фойдаланишни истайди. Буни яхши тушунган ҳолда, InfinBLACK турли тизимларни интеграциялаштирди, оптималлаштирди, натижада кредит картани, ақл бовар қилмас вақт – 5 дақиқада олиш имконияти тақдим қилинди.
InfinBANK молия бозорида биринчилардан бўлиб, банк пулларидан 5 йил давомида бепул фойдаланиш имкониятини тақдим этди. Энди банк мижози молиявий қулайликни бемалол ҳис қилиши мумкин. Илгари эришиш мақсадида пул жамғариши керак бўлган орзуларига, эндиликда ҳеч қандай жамғармасиз эришиши мумкин.
Кредитни бир неча дақиқада олиш имконияти – мижозларнинг узоқ кутишини олдини олади ва керак бўлганда маблағларни тезда бошқариш имконини беради. Бундан ташқари, эндиликда аризалар тез кўриб чиқилади ва аксарият аризалар Банк томонидан маъқулланади, чунки баҳолаш мезонлари ҳам соддалаштирилди.
InfinBLACK кредит картаси – нафақат тез расмийлаштирилади, балки бошқа кўплаб афзалликларга ҳам эга:
InfinBANK исталган мижоз InfinBLACK эгасига айланиши учун жараёнларни соддалаштириб чиқди. Картани чиқаришда тизим мижознинг кредит қобилиятини баҳолайди ва кредит миқдорини индивидуал равишда белгилайди. Ва буларнинг барчаси атиги 5 дақиқада содир бўлади.
InfinBLACK кредит картаси кўплаб хусусиятларга эга, масалан, мижоз InfinBLACK’дан нафақат Ўзбекистонда, балки бутун дунёда фойдаланиши мумкин. Бу қўшимча валюта айирбошлаш операциясига зарурат қолдирмайди. Ишончимиз комилки, мижозларимиз хизматни қулайлиги ва тезлигини қадрлашади ва ундан ўз молиявий мақсадларига эришиш учун фойдаланадилар, — дейилади банк изоҳида.
InfinBLACK’ни қандай олиш мумкин:
InfinBLACK кредит картаси учун гаров талаб қилинмайди. Банк мижознинг тўлов қобилиятига ишонч билан картани тақдим этади ва кредитни ўзи суғурта қилади. Кредит картаси учун 50 минг сўм тўлов амалга оширилади.
Кредит картани расмийлаштириш жараёнини такомиллаштириш – бу сифатли ва фаол банк хизматларни тақдим этиш йўлидаги яна бир олдинга ташланган қадамдир. InfinBANK жамоаси мижозларни янги таклифлар билан хурсанд қилишда давом этади.
Реклама
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: