Битирувчи ҳақидаги маълумотлар таълим ташкилоти директори томонидан электрон платформа орқали тасдиқлангандан сўнг шаҳодатнома автоматик тарзда шакллантирилади ва унга QR-код тасвири туширилади.
Шаҳодатномалар битирувчиларга ҳар йили 20 июнга қадар берилади.
Битирувчи «Электрон шаҳодатнома» платформасига ID-карта, паспорт ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома серияси ва рақамини киритиб шаҳодатномасини бепул юклаб олади.
Интернет етиб бормаган олис ва чекка ҳудудларда жойлашган таълим ташкилотларига шаҳодатномалар электрон платформадан юклаб олиниб, чоп этилган ҳолда тақдим этилади.