9:56 | 01.11.23 474

Энди заргарлик буюмларини декларация тўлдирмасдан Ўзбекистондан олиб чиқиш мумкин

Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи ЯТТларга маълумотларни ТСОЯЭАТга киритмасдан тижорат учун олиб чиқишга рухсат берилади

Президент Фармони билан айрим норматив ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Telegram

Фармонга кўра:

Жисмоний шахслар қиймати 100 миллион сўмгача бўлган тайёр заргарлик буюмларини йўловчи божхона декларациясини тўлдирмасдан, 100 миллион сўм ва ундан ортиқ бўлганларини йўловчи божхона декларацияси асосида Ўзбекистон божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиши мумкин.

Маълумот учун, аввал қиймати беш минг АҚШ долларидан ортиқ бўлган тайёр заргарлик буюмларини йўловчи божхона декларациясини тўлдирган ҳолда Ўзбекистондан ташқарига олиб чиқишга рухсат берилган.

Шунингдек, ҳукумат қарори билан тасдиқланган низомга қўшимча киритилган бўлиб, унга кўра, заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи ЯТТларга заргарлик буюмларини йўловчи божхона декларациясини тўлдирган ҳолда маълумотларни ТСОЯЭАТга киритмасдан Ўзбекистон божхона ҳудудидан ташқарига тижорат мақсадларида олиб чиқишга рухсат берилади.


Ўзбекистонда ҳарорат -17 даражагача тушиши ва қор ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистонда ҳарорат -17 даражагача тушиши ва қор ёғиши кутилмоқда

10:45 | 04.12.23 238
Фарғонадаги махсус тадбирларда 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинди

Фарғонадаги махсус тадбирларда 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинди

22:23 | 03.12.23 1905
«Бахти Ташкентский» қўлга олингани бўйича расмий маълумот берилди

«Бахти Ташкентский» қўлга олингани бўйича расмий маълумот берилди

21:13 | 03.12.23 2640
Деярли барча ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли мавжуд, ёғингарчилик бўлмайди

Деярли барча ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли мавжуд, ёғингарчилик бўлмайди

20:25 | 03.12.23 609
Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси эълон қилинди

Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси эълон қилинди

19:49 | 03.12.23 833
Олмаотадаги ёнғинда ҳалок бўлганлар рўйхатига киритилганлардан бири тирик бўлиб чиқди

Олмаотадаги ёнғинда ҳалок бўлганлар рўйхатига киритилганлардан бири тирик бўлиб чиқди

19:10 | 03.12.23 770