11:30 | 19.05.23 1498

Энергетика вазирлиги умумий қуввати 2,5 Мвт бўлган лойиҳа танловини бекор қилди

Ғолиб компаниялар бажармаган шартномалар бекор қилинди ва қайтадан танлов ўтказилади

Куни кеча Davletov.uz телеграм каналида Энергетика вазирлиги ўтказган тендер юзасидан танқидий материаллар эълон қилинди. Ҳолат юзасидан Вазирлик матбуот хизмати расмий муносабат билдирди.

Унда таъкидланишича, ижтимоий ва давлат обектларига қуёш панеллари ўрнатиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш учун жорий йилнинг март ойида танлов эълон қилинган ва танловда 18 та компания иштирок этган. Танлов комиссиясига энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов раислик қилган.

Minenergy.uz

Лойиҳа аҳоли ва давлат манфаатларини ҳимоя қилишни инобатга олган ҳолда ўтказилиши режалаштирилган эди. Аммо ғолиб бўлган компаниялар Wirtec Power ва Cifra B томонидан шартларнинг бажарилмагани учун улар билан шартномалар бекор қилинган.

Мажбуриятларни бажармаган компаниялар қуйидагича улушга эга.

  • Тошкент шаҳридаги давлат ва ижтимоий соҳа объектлари учун 323 миллиард сўмлик қуёш батареялари етказиб бериш — Virtec Power.
  • Тошкент шаҳри, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ва Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги давлат ва ижтимоий соҳа объектларини қуёш батареялари билан таъминлаш — 275,8 млрд сўм — Virtec Power.
  • Самарқанд, Навоий ва Бухоро вилоятларига қуёш батареяларини етказиб бериш — 272,6 млрд сўм — Virtec Power.
  • Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятлари объектлари учун 276,4 миллиард сўмлик қуёш панелларини етказиб бериш — Virtec Power.
  • Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари, шунингдек, Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманларига 390 миллиард сўмлик қуёш панелларини етказиб бериш — Cifra B.
  • Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти, шунингдек, Тошкент шаҳрининг Олмазор туманига 339 млрд сўмлик қуёш панелларини етказиб бериш — Cifra B.

Эндиликда умумий қуввати 2.5 Мвт бўлган стансияларни қуриш учун қайтадан танлов эълон қилинди. Кейинги босқичда лойиҳаларнинг асосий қисмини молиялаштириш халқаро молия институтлари ҳисобидан амалга иширилиши кўзда тутилган ва бу йўналишда музокалар олиб борилмоқда, — дейди Вазирлик матбуот хизмати.


Мирзиёев ва Ариповнинг сунъий интеллектда ишлов берилган видеолари тарқалди — видео

Мирзиёев ва Ариповнинг сунъий интеллектда ишлов берилган видеолари тарқалди — видео

11:17 | 08.12.23 767
«Навбаҳор» футбол клуби шифокори самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

«Навбаҳор» футбол клуби шифокори самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

10:23 | 08.12.23 284
Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

8:56 | 08.12.23 475
Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

22:26 | 07.12.23 1038
Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

20:36 | 07.12.23 1185
Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

19:00 | 07.12.23 1500