15:06 | 04.09.23 909

Эрдўғон Путин билан учрашиш учун Сочига учиб кетди

Давлат раҳбарлари дон йўлаги келишувини узайтириш бўйича музокара ўтказиши кутилмоқда.

ТАСС нашрининг Туркия президенти идорасидаги манбасига таяниб ёзишича, Ражаб Тоййиб Эрдўғон россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан учрашиш учун Сочига жўнаб кетди. Музокаралар Москва вақти билан соат 13:00 да бошланиши режалаштирилган.

Суратда Туркия президенти Ражап Тоййиб Эрдўғон (чапда) ва Россия президенти Владимир Путин (ўнгда) тасвирланган.
Фото: BBC

Жаноб Президент Сочига учиб кетди. Путин билан музокаралар соат 13:00да бошланиши кутилмоқда, — дейилади хабарда.

Икки давлат раҳбари ўртасидаги музокараларларнинг асосий мавзуси дон битими бўлиши режалаштирилган. 5 сентябр куни Эрдўғон Туркия ҳукумати аъзолари билан Россияга сафари натижаларини муҳокама қилмоқчилиги айтилди.

Euronews’нинг маълум қилишича, Туркия раҳбари Владимир Путинни Қора денгиз орқали ғалла етказиб бериш бўйича келишувга қайтишга шахсан ўзи ҳаракат қилиши мумкин.

Путин ва Эрдўғон Сочида муҳокама қилиши кутилаётган яна бир мавзу Украина қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш учун Қора денгиздаги хавфсизлик йўлакларини тиклаш бўлади.

Москва июл ойида Ғарб давлатларини Россия учун бир қатор фундаментал шартларга риоя қилмаётганликда айблаб, келишувни узайтиришдан бош тортган. Кремл россиялик етказиб берувчиларнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва ўғитларини сотишига тўсқинлик қилувчи санкциялар ва чекловларни бекор қилишни талаб қилмоқда.

Сочидаги учрашув арафасида Путин, агар талаблари эшитилса, Москва келишувга қайтишга тайёрлигини айтиши кутилмоқда. Туркия ташқи ишлар вазири келишувнинг янгиланишини халқаро озиқ-овқат хавфсизлиги учун «муҳим» омил деб атади.


Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 1068
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 899
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 553
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 464
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1172
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 960