11:12 | 27.04.23 627

Эрдўғон соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли режалаштирилган бир қанча тадбирларни бекор қилди

Бир кун олдин жонли эфир вақтида унинг аҳволи оғирлашганди

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли иштирок этиши керак бўлган қатор тадбирларни бекор қилди. Бу ҳақда Эрдўғон ўзининг Twitter’даги саҳифасида ёзди. Бир кун аввал жонли телекўрсатув вақтида унинг аҳволи оғирлашганди.

Хусусан, Эрдўғон шифокорларнинг талабига кўра, кунни уйда ўтказишини айтди. Шунингдек, у бўлажак тадбирларда унинг ўрнига Туркия вице-президенти Фуат Ўқтай келишини қўшимча қилди.

Кейинроқ Туркиянинг ҳукмрон партияси вакили Эркан Cандемир Twitter’даги саҳифасида Эрдўғон «Аккую» атом электр станциясига ядро ёқилғиси етказилиши муносабати билан ўтказиладиган маросимда шахсан қатнашмаслигини, аксинча у тадбирда видеоалоқа орқали иштирок этишини айтди. Кандемир, шунингдек, президент иштирокида пайшанба куни ўтказилиши режалаштирилган митинг бошқа санага кўчирилганини айтди.

BBC хабарига кўра, 25 апрел оқшомида Эрдўғон маҳаллий телеканаллардан бирига тўғридан-тўғри эфирга узатилган интервю вақтида ўзини ёмон ҳис қилди. Эшиттириш узилиб қолган ва у қайта бошланганидан сўнг президент тингловчилардан узр сўраб, воқеани сайловолди ташвиқоти билан боғлиқ оғир иш кунлари ва «қорни қаттиқ шамоллагани»ни билан изоҳлаган.

«Аввало, сизга сиҳат-саломатлик тилайман. Кеча ва бугун сайловолди ишлари қизғин кечди. Шу сабабли ошқозон гриппига дучор бўлдим. Мен ҳатто дастурни бекор қилиш ҳақида ўйладим. Лекин биз ваъда бердик ва келдик. Биз ҳам вақти-вақти билан шундай муаммоларга дуч келамиз, сиз ва томошабинлардан узр сўрайман», — деди Эрдўғон.

Маълумот учун, 14 май куни Туркияда президентлик ва парламент сайловлари бўлиб ўтади. Амалдаги президент Эрдўғоннинг асосий рақиби — «Республика иттифоқи» ва мухолифатдаги «Халқ иттифоқи» партиясидан ягона номзод Камол Қиличдорўғли.


COP28 доирасида Марказий Осиёдаги қум ва чанг бўронлари хавфи масаласи кўтарилди

COP28 доирасида Марказий Осиёдаги қум ва чанг бўронлари хавфи масаласи кўтарилди

11:56 | 04.12.23 90
Ўзбекистонда ҳарорат -17 даражагача тушиши ва қор ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистонда ҳарорат -17 даражагача тушиши ва қор ёғиши кутилмоқда

10:45 | 04.12.23 405
Фарғонадаги махсус тадбирларда 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинди

Фарғонадаги махсус тадбирларда 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинди

22:23 | 03.12.23 1956
«Бахти Ташкентский» қўлга олингани бўйича расмий маълумот берилди

«Бахти Ташкентский» қўлга олингани бўйича расмий маълумот берилди

21:13 | 03.12.23 2706
Деярли барча ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли мавжуд, ёғингарчилик бўлмайди

Деярли барча ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли мавжуд, ёғингарчилик бўлмайди

20:25 | 03.12.23 626
Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси эълон қилинди

Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси эълон қилинди

19:49 | 03.12.23 854