10:49 | 02.09.24

                       

Эроннинг марҳум президентининг ўлим сабаблари эълон қилинди

⚡️Эроннинг марҳум президенти Иброҳим Раисий вертолёти қулашининг сабаблари эълон қилинди.

Эрон Қуролли кучлари бош штаби 19 май куни бортида президент Иброҳим Раисий бўлган вертолёт ҳалокатга снаряд, радиоэлектрон уруш, электромагнит ёки лазер қуроллари сабаб бўлгани эҳтимолини бутунлай рад этди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Маълум бўлишича, Вертолётнинг ҳалокатга учрашига асосий сабаб баҳор фаслида ҳудуднинг мураккаб иқлим шароити, яъни тўсатдан баландликда қуюқ туман ҳосил бўлиши ва вертолётнинг тоғ билан тўқнашуви бўлган.

Суд-тиббий экспертиза қурбонларнинг жасадларида «шубҳали моддалар» аниқламаган. Бундан ташқари, мутахассислар вертолётнинг техник ҳолатига оид барча ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, белгиланган меъёрий ҳужжатлар асосида таъмирланган ва текширилган деган хулосага келган. Учувчилар олдиндан белгиланган маршрут бўйлаб парвоз қилган ва берилган парвоз йўлидан четга чиқмаган.

Маълумот учун, 19 май куни Эрон президенти Иброҳим Раисий авиаҳалокат натижасида вафот этди. Мамлакат шимоли-ғарбида Эрон президенти ва ташқи ишлар вазири бўлган вертолёт ҳалокатга учраганди.

Кучли туман ва тоғли ҳудуд туфайли ҳалокатга учраган вертолётни қидириш 10 соатдан ортиқ давом этган. Мутахассислар фикрича, фалокат техник носозлик ёки инсон омили туфайли юз берган бўлиши мумкин. Раисий вафоти муносабати билан Эронда беш кунлик мотам эълон қилинган. Эрон президентининг дафн маросими 23 май куни Машҳад шаҳрида бўлиб ўтган. Муддатидан олдин президентлик сайловлари 28 июнга белгиланган. Сайловларда Масъуд Пезешкиён ғалаба қозонган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: