15:21 | 18.09.24
Озодбек Назарбековнинг қудаси Зоҳида Умарова қизига нима учун Мадлен исмини қўйганини айтиб берди.
Хонанда Зоҳида Умарова қизи Мадлен Шарипова билан «Менинг юртим» телеканалининг «Омон-омон» кўрсатувига интервью берди. Ушбу интервью давомида Зоҳида Умарова қизининг исми тарихини сўзлаб берди.
— Мадленга ҳомиладорман, 8 ойлик эди. Ўшанда юртимизга АҚШ давлат маслаҳатчиси Мадлен Олбрайт хоним келдилар. Яхши битимлар имзоланган ҳақидаги хабарларни кўриб ўтирибман. Ўшанда ичимдаги бола роса қаттиқ қимирлади. Фарзандим қизлигини биламан, унга албатта Мадлен деб исм қўяман, деган қарорга келдим, дейди Зоҳида Умарова
— Адашиб кўпинча мени Мадина деб чақиришади. Жаҳлим чиқади, мени унақа деб чақирманглар, мен Мадленман дейман, дейди Мадлен Шарипова.
Бир неча кун аввал ижтимоий тармоқларда Ёрқинхўжа Умаровнинг диван устида ўмбалоқ ошаётгани акс этган видеоси тарқалган ҳамда фойдаланувчиларнинг кенг муҳокамаларига сабаб бўлган эди. Зоҳида Умарова ушбу видео остига негатив ёзаётганларга мурожаат қилди.
— Ёрқинхўжанинг йили маймун. Азиз одамлар, ҳаммани борича қабул қилинг. Нимага у кимгадир ўхшаши керак? У шундай туғилди ва шундай тарбияланди. У сизга фосиқлик қилмаяпти, дилозорлик қилмаяпти. У қўшиқлар куйлаб, кайфиятингизни кўтаряпти, танқид ёмон нарса, дейди Зоҳида Умарова.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: