12:50 | 15.06.23 1379

Эски намунадаги банкноталарни алмаштириш муддати узайтирилди

Фуқаролар қоғоз пул ва тангаларни белгиланган тартибда алмаштиришлари мумкин

Марказий Банк эски намунадаги банкноталарни қабул қилишини маълум қилди. Эндиликда фуқаролар белгиланган тартибда қоғоз пул ва тангаларни алмаштиришлари мумкин.

«Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг эски намунадаги 50 ва 100 сўмлик тангаларини, шунингдек, 50, 100, 200 ва 500 сўмлик банкнотларини айирбошлаш ҳамда муомаладан қайтариб олиш тартиби тўғрисида»ги Низомга асосан эски намунадаги танга ва банкнотларнинг муомалада бўлиш муддатлари:

  • 2001-2002 йиллар намуналаридаги 50 сўмлик, 2004 ва 2009 йил намуналаридаги 100 сўмлик тангалар ҳамда 1994 йил намунасидаги 50 ва 100 сўмлик банкнотлар учун 2019 йил 1 июлгача;
  • 1997 йил намунасидаги 200 сўмлик, 1999 йил намунасидаги 500 сўмлик банкнотлар учун 2020 йил 1 июлгача белгиланган.

Марказий банк бошқарувининг 2022 йил 29 январдаги қарорига асосан ушбу эски намунадаги тўлов қобилиятини йўқотган пул белгиларини Марказий банкнинг ҳисоб-китоб касса марказлари орқали амалдаги пул белгиларига алмаштириб бериш муддати 2023 йилнинг 1 январигача узайтирилган эди.

Бугунги кунда айрим ҳудудларда тўлов қобилиятини йўқотган банкнотларни алмаштириш юзасидан фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларни инобатга олиб, Марказий банк бошқарувининг 2023 йил 3 июндаги тегишли қарорига асосан тўлов қобилиятини йўқотган эски намунадаги 50, 100, 200 ва 500 сўмлик банкнотларни ҳамда 50 ва 100 сўмлик тангаларни Марказий банкнинг ҳисоб-китоб касса марказлари орқали қабул қилиш ва алмаштириб беришни давом эттириш белгиланди.

Шу муносабат билан, барча фуқароларда қолиб кетган, эски намунадаги тўлов қобилиятини йўқотган, юқорида кўрсатилган номиналлардаги банкнотлар ва тангаларни Марказий банкнинг ҳисоб-китоб касса марказларида амалдаги пул белгиларига эркин алмаштириб олишлари мумкинлиги маълум қилинди.


Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 638
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 764
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 468
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 378
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1054
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 879