23:20 | 14.08.24

                       

Факторинг хизматлари электрон платформаси жорий қилинади

Ўзбекистонда Факторинг хизматлари электрон платформаси (Факторинг платформаси) жорий қилинади.

Факторинг хизматлари бозори ривожлантирилади. Бу ҳақда Ҳуқуқий ахборот канали хабар берди.

Қайд этилишича, 12 август куни Президент Фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига молиялаш (факторинг) фаолиятини амалга оширувчи факторинг ташкилотлари ташкил қилинади.

Факторинг ташкилоти фаолияти нобанк кредит ташкилоти сифатида реестрга киритиш воситасида Марказий банкда ҳисоб рўйхатидан ўтгандан кейин амалга оширилади.

2025 йил 1 январдан қуйидагиларга рухсат этилади:

  • мижознинг контрагенти норезидент бўлганда факторинг операцияларини хорижий валютада амалга оширишга;
  • кредит ташкилотларига факторинг шартномалари бўйича сотиб олинган пул талабномаларини қайта соишга (рефакторинг);
  • пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш бўйича тақиқни бузганлик учун жавобгарлик бекор қилинади;
  • пул талабномасидан воз кечиш тўғрисидаги хабарномалар гаров реестрида рўйхатга олинади.

Шунингдек, қарздорнинг розилигисиз пул мажбуриятининг валютаси ва тўлов амалга ошириладиган мамлакат ўзгартирилиши мумкин эмас.

Бундан ташқари, Факторинг хизматлари электрон платформаси (Факторинг платформаси) жорий қилинади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: