14:30 | 07.09.23 2191

Фарғонада 13 ёшли бола қўшниси томонидан калтакланди

Бола қўшнисининг автомобилига зиён етказган.

Ижтимоий тармоқларда Фарғонада 2010 йилда туғилган бола қўшниси томонидан калтаклангани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Фото: Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси

Маълум қилинишича, 2023 йилнинг 31 август куни вилоятнинг Фурқат тумани Ингичка қишлоғида яшовчи вояга етмаган Х.Қ. қўшниси Р.Й. га тегишли «Nexia-3» русумли автомобилнинг шиналарига зиён етказгани сабабли, Р.Й. нинг бундан жаҳли чиқиб, уни уриб, тан жароҳати етказган.

Тиббиёт бўлимининг ташхисига кўра, Х.Қ. да бош, пешона, бўйин, ўнг елка бўғими, тери ости гематомаси аниқланган.

Ҳолат юзасидан Фурқат тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётгани, текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятида икки йигит бир неча шахслар томонидан калтакланган эди. Самарқандда эса бир неча ёшлар 8 нафар эркак томонидан калтакланган.


Буюк Британия ва Украина Ўзбекистоннинг иккита компаниясига санкция киритди

Буюк Британия ва Украина Ўзбекистоннинг иккита компаниясига санкция киритди

19:41 | 08.12.23 1223
Yandex Go Ўзбекистондаги агрегатор хизматлари бозорида «монополист» деб эътироф этилди

Yandex Go Ўзбекистондаги агрегатор хизматлари бозорида «монополист» деб эътироф этилди

18:19 | 08.12.23 544
Жиззахда тергов ва суд органларидан яширинган 17 нафар шахс ушланди — видео

Жиззахда тергов ва суд органларидан яширинган 17 нафар шахс ушланди — видео

17:32 | 08.12.23 820
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан «заправка»ларнинг иш вақти чекланди

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан «заправка»ларнинг иш вақти чекланди

16:34 | 08.12.23 856
Навоийда 10 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди — видео

Навоийда 10 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди — видео

15:50 | 08.12.23 1513
Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш залига кузатувчилар кириши чекланди

Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш залига кузатувчилар кириши чекланди

15:19 | 08.12.23 709