15:32 | 22.10.23 2083

Фарғонада ўқитувчи қарздорлик сабаб калтакланди — видео

Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берди.

Ижтимоий тармоқларда фарғоналик ўқитувчи қарздорлик сабаб қаттиқ калтаклангани ҳақидаги видеохабар тарқалди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат билдирди.


Маълум қилинишича, воқеа кеча, 21 октябр куни Данғара тумани «Пишқарон» МФЙ ҳудудида содир бўлган. Мазкур ҳудуддаги балиқхона ёнида фуқаро М.М. таниши Д.Т. (видеохабардаги шахс) билан ўрталарида бўлган пул олди-бердиси масаласида ўзаро гап талашиб жанжаллашиб кетган.

Оқибатда М.М. Д.Т.нинг бош ва юз қисмига уриб, тан жароҳати етказган. Ҳодиса жойига туман ИИБ ходимлари етиб борган ҳамда ҳолат тегишли тартибда рўйхатга олинган.

Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинди.

«Мазкур ҳолат вилоят ИИБ раҳбарияти томонидан алоҳида назоратга олинган. Якунига кўра қонун устуворлиги, жазо муқаррарлиги таъминланади. Шунингдек, видеохабарда келтирилган М.М.нинг ИИО ходими Ж.Т.га қариндошлиги аниқланмади. Фуқароларимиздан интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган юқоридаги каби хабарларга расмий муносабат билдирилмасдан туриб, турли ноўрин хулосага бормасликларини сўраб қоламиз», дейилади хабарда.


Мирзиёев ва Ариповнинг сунъий интеллектда ишлов берилган видеолари тарқалди — видео

Мирзиёев ва Ариповнинг сунъий интеллектда ишлов берилган видеолари тарқалди — видео

11:17 | 08.12.23 593
«Навбаҳор» футбол клуби шифокори самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

«Навбаҳор» футбол клуби шифокори самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

10:23 | 08.12.23 270
Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

8:56 | 08.12.23 464
Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

22:26 | 07.12.23 1008
Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

20:36 | 07.12.23 1168
Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

19:00 | 07.12.23 1476