10:03 | 11.12.23

                       

Фарғонада «кўча»нинг 25 нафар аъзоси ушланди

Улардан бирида 61 дона гилзалар, 140 дона 5,6 мм калибрли жанговар ўқ-дорилар борлиги аниқланди.

Фарғона вилоятида олиб борилган «Долзарб 40 кунлик» тадбирларида 96 та жиноятлар аниқланиб, суд ва тергов органларидан яширинган 50 нафар қидирувдаги шахслар ушланди. Вилоят ИИБнинг хабар беришича, улар ичидан гуруҳбозликка алоқадор 25 нафардан ортиқ шахслар безорилик устида ушланиб, уларнинг фаолиятига чек қўйилган.

Фото: Фарғона вилояти ИИБ

Олиб борилган «тозалаш» ишларида улардан 5 килограмм 921 грамм гиёҳвандлик воситалари, 414 дона психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддалар, 42 та қурол-яроқлар, 221 та ўқ-дорилар, 61 дона турли жиноятга дахлдор материаллар тайёрланган компютер, телефон ҳамда тақиқланган диний адабиётлар аниқланиб, ашёвий далил тариқасида олинган.

Жумладан, вилоятнинг Тошлоқ туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро ўзи хонадонида саккиз дона жанговар ов қуролининг ўқ дорилари, 61 дона гилзалар, 400 грамм порох, 140 дона 5,6 мм калибрли жанговар ўқ-дориларни қонунга хилоф равишда сақлаб келганлиги аниқланган.

Бундан ташқари, шу йилнинг 9 декабр куни тезкор ходимлар томонидан ўтказилган тадбирлар натижасида, муқаддам Жиноят кодексининг 164, 165, 166 ҳамда 277-моддалари билан судланган, Марғилон шаҳар Гулистон МФЙ Б.Марғилоний тор кўчаси 11-уйда яшовчи 1988 йилда туғилган, тезкор вазиятга салбий таъсир кўрсатиб келган, жиноий тажовузкор Б.Ҳамидов шахсга оғир тан жароҳати етказиб, яшириниб юрганлиги аниқланиб, қўлга олинган.

Аввалроқ, Навоийда 10 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олингани, қамоққа олинганлардан бири «Меҳрик» лақаби билан танилгани ҳақда хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: