12:06 | 26.09.23 2634

Фарғонада мактаб ўқувчиси 5 ёшли болани отиб қўйди

Шифокорлар боланинг юрагини тўлиқ тўхтатган ҳолда ўқни олиб ташлаган.

Фарғонада мактаб ўқувчиси 5 ёшли болани пневматик қурол билан отиб қўйди. Бу ҳақда Zo’rTv телеканалининг Bu kun дастурида хабар берилди.

Кадр: Telegram

Маълум қилинишича, воқеа Фарғона вилояти Қўштепа туманидаги «Карнайчи» маҳалласида юз берган.

Аниқланишича, Абдуллоҳ исмли 5 ёшли болакай уйининг ёнидаги чорва моллари парвариш қилинадиган хўжаликда ишлайдиган дадасини овқатланишга чақириш учун унинг олдига борган.

Боланинг онасини сўзларига кўра, гумонланувчи мактабнинг 7 ёки 8-синф ўқувчиси бўлган. У қуролнинг ўқланганидан бехабар ҳолда болага ўқталган.

Шифокорларнинг хабар беришича, операция жараёни 5 соат давом этган.

«Пневматик қуролнинг ўқи чап ўпкадан ўтиб, юракнинг чап қоринчасига кириб қолган. Юракни тўлиқ тўхтатган ҳолда ўқни олиб ташладик. Ҳозирда боланинг аҳволи яхши», – дейди шифокор.

Ҳозирда мазкур ҳолат Қўштепа тумани ИИБ томонидан тегишли тартибда ўрганилиб, терговга қадар текширув ишлари давом этаётгани маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонада профилактика инспектори ўзини отиб қўйган эди.


Буюк Британия ва Украина Ўзбекистоннинг иккита компаниясига санкция киритди

Буюк Британия ва Украина Ўзбекистоннинг иккита компаниясига санкция киритди

19:41 | 08.12.23 1269
Yandex Go Ўзбекистондаги агрегатор хизматлари бозорида «монополист» деб эътироф этилди

Yandex Go Ўзбекистондаги агрегатор хизматлари бозорида «монополист» деб эътироф этилди

18:19 | 08.12.23 562
Жиззахда тергов ва суд органларидан яширинган 17 нафар шахс ушланди — видео

Жиззахда тергов ва суд органларидан яширинган 17 нафар шахс ушланди — видео

17:32 | 08.12.23 839
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан «заправка»ларнинг иш вақти чекланди

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан «заправка»ларнинг иш вақти чекланди

16:34 | 08.12.23 872
Навоийда 10 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди — видео

Навоийда 10 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди — видео

15:50 | 08.12.23 1542
Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш залига кузатувчилар кириши чекланди

Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш залига кузатувчилар кириши чекланди

15:19 | 08.12.23 723