20:12 | 08.08.24
Фарғона давлат университетида ўқитувчилар бир хил форма кийишга мажбурлангани айтилмоқда. Проректорлардан бири айнан қайси дўкондан сотиб олиш кераклигини ҳам айтган.
ФарДУ проректорларидан бири янги ўқув йилига эркак профессор-ўқитувчилар учун иш кийими-пиджак сотиб олиш кераклигни айтгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Ғазда каналида маълум қилинишича, юқорида расми келтирилган кийимни айнан шу дўкондан сотиб олиниши айтилган. 9-10 август кунлари биринчи навбатда барча раҳбарлар, шунингдек, профессор-ўқитувчи ва ходимлар уларни ўлчамларини олиш учун юқоридаги дўконга бориши керак.
«Хўш, бу «форма» нимани ҳисобига тайёрланар экан? Давлат ҳисобигами ёки ходимлар ҳисобига? Икки ҳолатдаям савол камаймайди. Нега университет профессорлари бир хил форма кийишга мажбурланяпди? Ва нега айнан шу дўкондан, нимага асосланган бу талаб?
Олий таълим вазирлиги бирор изоҳ берадими?», дейилади хабарда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: