14:40 | 03.07.24

                       

Фарғона каналидан номаълум жасад оқиб келди

Фарғона каналидан номаълум эркакнинг жасади оқиб келди. Бош прокуратура Bugun.uz'га воқеа тавсилотларини берди (видео).

Фарғона каналида чўкиб кетган эркакнинг жасади топилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати хабар Bugun.uz’га берди.

Маълум бўлишича, Боғдод туманида яшаган 1991 йилда туғилган эркак Самандарак худудидан оқиб ўтувчи Фарғона каналига чўмилиш мақсадида тушиб қайтиб чиқмаган. Суриштирув натижаларига кўра, марҳум оилали, 2 нафар фарзанди бор, қурувчи уста экани аниқланган.

28 июнь куни Ў.Т.нинг мурдаси тан жарохатларисиз Ўзбекистон тумани Зинаша махалласидан оқиб ўтган катта фарғона каналидан топилган. Мурдани Бағдод тумани Қатағон қишлоғида яшовчи акаси таниб олган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Бағдод тумани прокуратураси томонидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: