9:54 | 13.08.24
Фарғона шаҳар марказида жанжаллашган фуқаролар қамалди. Жанжалга нима сабаб бўлгани очиқланди.
Фарғона шаҳар марказида жанжаллашган шахслар маъмурий қамоққа олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 2024 йилнинг 11 август куни Фарғона шаҳар Саноат кўчасида икки нафар ҳайдовчилар 1995 йилда туғилган Б.О. ҳамда 1990 йилда туғилган М.У.лар ўртасида ўзаро келишмовчилик сабабли жанжал келиб чиққан.
Жанжал шу ерда хизмат олиб бораётган ИИО ходимлари томонидан бартараф қилинган.
Маълумотларга кўра, юқоридаги шахсларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси тартибида ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судига юборилган.
Суд уларнинг ҳар бирига 15 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинлади.
Аввалроқ, Фарғонада бозор маъмурияти ва савдогарлар жанжаллашгани ҳақида хабар берилган эди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: