9:11 | 19.06.24
Фарғонада 2 марта судланган аёл 5 йилга қамалди. У ИИБга инспектор ҳақида ёлғон ариза берган.
Фарғонада 2 марта судланган аёл такроран товламачилик билан жиноятларни содир этди.
Маълум қилинишича, профилактика инспектори Маҳмудов Фарғона вилояти ИИБ бошлиғига билдирги ва ариза билан мурожаат қилиб, қуйидагиларни маълум қилган. Инспектор озодликни чеклаш жазосини ўтаётган фуқаро Абдуллаевани яшаш хонадонига соат 22:00дан сўнг уни жазо ўташ қоидаларига риоя этаётганлигини текшириш учун борган ҳамда ҳужжатлар расмийлаштирган. Фуқаро Абдуллаева инспектордан қасд олиш мақсадида вилоят ИИБ ишонч рақамига қўнғироқ қилиб, инспектор Маҳмудов ундан қарз олганлиги, анча кундан бери алдаб бермай келаётганлиги ҳақида ёлғон хабар бериб, ходимга чора кўришни сўраган.
Талаб қилган маблағни бермаса шарманда қилишни давом эттишини айтганлиги учун, Маҳмудов ўзининг раҳбариятига ариза билан мурожаат қилган. Ҳолат юзасидан ўтказилган тергов ишлари давомида фуқаро Абдуллаева инспектордан талаб қилган пулни олаётган пайтда қўлга олинган.
Бундан ташқари, Абдуллаева 3 та ҳолатда ўзгалар билан ишқий муносабатга киришиб, улар ёлғон қарздор эканлиги ҳақида бир неча маротаба ИИБга ариза қилган. Ошиқларини оиласи ва ишхонадагиларини олдида шарманда қилиш билан қўрқитиб, уларга ҳомиладор эканлиги бўйича ёлғон гапириб, 3 кишидан маълум пул миқдорини ундирган.
Судда айбланувчи Абдуллаева Жиноят Кодекси 165-моддаси билан айбли деб топилиб, 5 йил 3 ойга озодликдан маҳрум қилинди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: