12:09 | 21.08.24
Фарғонада 32 ёшли эркак онасини ўласи қилиб калтаклаб, унинг бармоқларини кесиб ташлади. Она «ҳеч нарса қилмаган»ини айтиб, фарзандига суддан енгиллик сўради.
Фарғона вилояти Тошлоқ туманида 1992 йилда туғилган йигит онасини калтаклаб, бармоқларини кесиб ташлаб, сўнг ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда Bugun.uz манбалари хабар берди.
Жабрланувчининг кўрсатмасига кўра, 2024 йилнинг 7 июнь куни улар бирга нонушта қилган. Бир оздан кейин ошхонада иш қилиб турганида ортидан ўғли келиб, беҳосдан сен нима сабабдан онамни уряпсан, онамни қийнама деб гапириб, қўлларини ушлаб, сен онамни шу қўлларинг билан урдингми деб қўлидаги токқайчи билан иккала қўли бош ва жимжилоқ бармоқларини кесиб ташлаган. Ўғли қўлини токқайчи билан кесганида она бўлгани сабабли оғриқни хис қилмагани, ҳозирда соғлиғи яхши экани, ўғли Н.Исматуллаевга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлигини, қонуний енгиллик беришни сўради.
Экспертиза хулосасига кўра, жабрланувчида иккала қўллари 1,5 бармоқларини бармоқ кафт бўғимлари соҳаларидан тўлиқ травматик ампултацияси, пастки жағ, бурун, чап кўзи, кўз остининг кесилган яралари, чап кўз юқори қовоғи, тўш, ўнг умров, бел, ўнг билаги, ўнг сон соҳаларини шилинмалари ва юмшоқ тўқималарини лат ейиши аниқланган. Ушбу тан жароҳатлар оғирлик даражасига кўра, оғир шикастлар тоифасига кириши кўрсатилган.
Судланувчига нисбатан руҳий касалликдан умумий асосларда даволаниш учун тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилди. Эркак Республика кузатув кучайтирилган руҳий касалликлар шифохонасига тиббий йўсинда мажбурий
тартибда даволаниши учун юборилган.
Ашёвий далил тариқасида олинган бир дона ток қайчи йўқ қилинди.