15:57 | 06.11.24

                       

Фарғонада 7 синф ўқувчисини ток урди

Фарғонанинг Бағдод туманида поезд вагонига чиқиб, селфи тушмоқчи бўлган 7 синф ўқувчисини ток урди (видео).

Фарғона вилояти Бағдод туманида 7 синф ўқувчисини юқори кучланишли электр токи урди. Бу ҳақда «Миллар» информацион дастурида маълум қилинди.

Видеодан кадр

Ҳодиса 28 октябрь куни содир бўлган. Йигит Бағдод туманидаги 61-сонли умумтаълим мактаби 7-синф ўқувчиси эканлиги аниқланган. Тафсилотларга кўра, ўқувчи белгиланмаган жойдан ўтиб, вагон устига расмга тушиш учун чиққан.Шифокорларнинг таъкидлашича, боланинг аҳволи жуда оғир бўлган.

Ёрдам кўрсатилганидан сўнг, у реанимация бўлимига етказилган. Танасининг юз, бўйин, кўкрак, қорин, қўл ва сон соҳаларининг 50 фоизи токдан куйиши, бош мия ёпиқ шикасти ва бош мия чайқалиши ташхислари қўйилган. Шифокорнинг сўзларига кўра, ҳозирда беморнинг ҳолати динамикада яхшиланмоқда.