15:02 | 04.09.24

                       

Фарғонада 72 ёшли чол ўғлини пичоқлаб ўлдирди

Фарғонада 72 ёшли чол ўғли билан жанжаллашиб, пичоқлаб ўлдирди.

Фарғонада 2024 йил 1 сентябрь соат 17:00 лар атрофида 1952 йилда туғилган эркак ўғли (1983 й.т.) билан жанжаллашиб, пичоқлади. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати Bugun.uz’га хабар берди.

Олган тан жароҳатлари оқибатида, ўғил Олтиариқ туманидаги шифохоналардан бирида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани прокуратураси томонидан отага нисбатан ЖКнинг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда гумон қилинувчи ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: