19:15 | 19.08.24

                       

Фарғонада 82 марта қоидабузарлик содир этган ҳайдовчи ушланди

Фарғонада 82 марта қоидабузарлик содир этган ҳайдовчи ушланди. Унга белгиланган жарима миқдори очиқланди.

Фарғона вилояти Бағдод  туманида  жами 82 та қоидабузарлик содир этган фуқародан салкам 34 миллион сўм маъмурий жарима қарздорликлари ундирилди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилояти бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, ҳайдовчи ўзининг Honda Elysion русумли автомашинасида белгиланган тезликдан юқори ҳаракатланган. Шу сабабдан автомашина жарима майдонига жойлаштирилган.

Фуқаронинг тўлаши керак бўлган сумма миқдори 33 066 690 сўмни ташкил этган ва МИБ ходимлари ёрдамида ундирилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: