15:51 | 12.11.24

                       

Фарғонада антикоррупция бўлими бошлиғи пора билан қўлга тушди

Фарғонада коррупцияга қарши курашиш бўлими бошлиғи 1000 доллар пора билан қўлга тушди. У бир ходимни камчиликлар сабаб ишдан бўшатилмаслигига ёрдам бермоқчи бўлган.

Фарғонада коррупцияга қарши курашувчи мансабдор ходим ушланди. Бу ҳақда «Хавфсизлик» каналида маълум қилинди.

«Фарғона вилояти ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамиятининг Коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс назорат бўлими бошлиғи 1000 доллар пора билан ушланди. У вилоятдаги туманлардан бирининг электр тармоқлари корхонаси бош муҳандиси 2024 йил 9 ойлик фаолияти давомида йўл қўйган камчиликлари учун келгусида ишдан бўшатилмаслиги эвазига пул талаб қилган. 

Терговга қадар текширув давомида, ушбу ноқонуний ишга АЖнинг ходимлар билан ишлаш бўлими бошлиғи ҳам алоқадор эканлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур икки шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168-моддаси 3-қисми «а» банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.