16:30 | 28.09.24

                       

Фарғонада аёл эркак қариндоши томонидан калтакланди

Фарғонанинг Олтиариқ туманида эркак аёл қариндошини калтаклади. Вилоят ИИБ воқеа тафсилотларини очиқлади.

Фарғона вилояти Олтиариқ туманида қариндошлар ўртасида жанжал содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, 27-сентябрь куни Олтиариқ тумани Қапчуғай маҳалласида ўзаро қариндош бўлган эркак ва аёл ўртасида келишмовчилик сабаб жанжал келиб чиққан.

Мазкур ҳолат шу куннинг ўзида Олтиариқ туман ИИБ томонидан рўйхатга олиниб, аёлнинг тан жароҳатлари оғирлик даражасини аниқлаш мақсадида суд тиббий экспертизаси тайинланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Таъкидланишича, якунига кўра қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: