18:13 | 18.06.24
Фарғонада бир гуруҳ йигитлар ўзаро жанжаллашди. Ҳолат юзасидан ҳужжатлар судловга юборилган.
Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати «Mega Park»да содир бўлган жанжал юзасидан маълумот берди.
Хабар берилишича, 2024 йилнинг 16 июнь куни вояга етмаганлар О.М., М.А. ҳамда А.Ш.лар парк ҳудудида ўзаро гап талашиб, урушиб, жанжаллашишган.
Жанжалга вояга етмаган А.Ш.нинг қариндоши Ш.Ш. ҳам аралашган.
Ҳолат шу жойнинг ўзида ички ишлар органлари ходимлари томонидан бартараф этилиб, юқоридаги шахсларга нисбатан Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 52-модда (Ҳимоячидан воз кечиш) ва 183-модда (Экспертиза муассасасидан ташқарида экспертиза ўтказиш) билан ҳужжатлар расмийлаштирилган ҳамда тегишли судловга юборилган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: