16:12 | 05.07.24

                       

Фарғонада бир неча фуқаролар ўзганинг уйини сотиб юборишди

Фарғонада бир неча фуқаролар ўзганинг уйини 20 800 АҚШ долларига сотиб юборишди.

Фарғона шаҳрида ўзганинг хонадонини қалбаки ҳужжатлар асосида 20 800 АҚШ долларига сотган фирибгарлар ушланди. Бу ҳақда Прокуратура Департаменти матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро В.К. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, фуқаро М.Н.га бошқа бир фуқаро Н.Т.га тегишли Янги Аср кўчасидаги хонадонни гўёки ўзига тегишли эканлигини айтиб, унга қалбаки ҳужжатларни тақдим қилиб, уйни 20 800 АҚШ долларига сотганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: