7:39 | 10.08.24

                       

Фарғонада Damas машинасидан гиёҳвандлик моддалари топилди

Фарғонада 32 ёшли фуқаронинг машинасидан гиёҳвандлик моддалари топилди. Текширув ҳаракатлари давомида, жиноятчининг шериклари ҳам қўлга олинган.

Фарғонада гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, маъсуллар томонидан божхона органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда «Тошкент-Фарғона» йўналишида ҳаракатланаётган, Марғилон шаҳрида яшовчи, 1992 йилда туғилган шахс бошқарувидаги Damas русумли автомашина «Наманган» ЙПХ масканида тўхтатилиб, кўздан кечирилган.

Натижада автотранспорт воситасининг орқа ўриндиғига яшириб қўйилган 9 кг. 573 гр. «гашиш» моддаси борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинган. Шунингдек, терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, мазкур шахснинг яшаш хонадонидан ҳам 2 кг. 779 гр. «гашиш» ва 1 кг. 29 гр. «опий» моддалари ҳужжатлаштириб олинган.

Тезкор тадбир давомида, ушбу фуқаронинг Фарғона ва Марғилон шаҳарларида истиқомат қилувчи, 1987, 1989 ва 2003 йилларда туғилган шериклари ҳам қўлга олинган.

Маълумотларга кўра, улардан бири муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: