20:20 | 15.08.24
Фарғонада фуқаронинг номига қарийб 7 млн онлайн кредит олиб, ўзлаштирган шахсга жиноий иш қўзғатилди.
Фарғона вилоятида яшовчи 28 ёшли шахснинг номига номаълум сабабларга кўра онлайн кредит расмийлаштирилганлиги аниқланди. Бу ҳақда Киберхавфсизлик матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Фарғона вилоятида яшовчи 36 ёшли фуқаро содир этганлиги аниқланган.
«Фирибгар қўнғироқ қилиб, ўзини ‹Банк оператори› сифатида таништириб, СМС хабарнома (сохта ҳавола) юбориш орқали шахсий маълумотларини қўлга киритиб, унинг номидан мобил илова орқали рўйхатдан ўтиб, онлайн тарзда 6.800.000 миллион сўм онлайн кредит расмийлаштирган ва ўша вақтнинг ўзида мазкур пулларни ўзининг пластик картасига ўтказиб олган», – дейилади хабарда.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 168 моддаси (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: