9:01 | 27.08.24

                       

Фарғонада эркак ИИБ ходимини пичоқлаб ўлдирди

Фарғонада жазо ўтаётган эркак маст холда ИИБ ходимини пичоқлаб ўлдирди.

Фарғона вилояти Данғара туманида ўз хизмат вазифасини бажараётган ходим фуқаро томонидан пичоқ билан ҳужум қилиниши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.

Унга кўра, 26 август куни соат 20:45 ларда Данғара тумани ИИБ профилактика катта инспектори Н.М. ўз ваколати доирасида муқаддам судланиб, соат 18:00 дан соат 06:00 га қадар яшаш жойини тарк этмаслик тақиқи билан озодликни чеклаш жазосини ўтаётган фуқарони уйига бориб, текширган.

Бироқ фуқаро хонадонида йўқлигини, жазони ўташ тартибини бузганини аниқлаган. Шу вақтда фуқаро маст ҳолда яшаш хонадонига ташқаридан келиб, бақир-чақир қилиб, жанжал кўтарган. Хонадонда бўлган ошхона пичоғини олиб, кутилмаганда ходимнинг кўкрак қафасига санчиб, унга оғир тан жароҳати етказган ҳамда воқеа жойидан яширинган.

Профилактика инспектори кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан, шифохонада вафот этган.

Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида фуқаро қўлга олинди. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: