17:50 | 26.08.24
Фарғонада машинадан оёғини чиқариб ҳаракатланганган эркакларга чора кўрилди (видео).
Фарғонада йўл ҳаракати қоидаларини бузиб ҳаракатланган ҳайдовчи ва йўловчилар тегишли чора кўрилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ахборот хизмати маълум қилди.
Видеодаги ҳолатга кўра, ҳайдовчи ва йўловчи машинадан оёғини чиқариб ҳаракатланган.
Амалдаги йўл ҳаракати қоидаларининг 11-бандига кўра ҳаракатланаётган вақтда автомобиль салонидан тана қисмларини (қўлдан ташқари) чиқариш тақиқланади. Бундай ҳаракатни содир этиш базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: