9:12 | 22.06.24

                       

Фарғонада фоҳиша эркакка қасддан ОИТС касаллигини юқтираётган вақтда ушланди

Фарғонада фоҳиша эркакка қасддан ОИТС касаллигини юқтираётган вақтда ушланди. Аёл 200 минг сўм эвазига далада жинсий алоқа қилишга келишган.

Фарғона вилояти Бешариқ туманида ОИТС га чалинганган аёл инфекцияни бошқа эркакка жинсий йўл билан юқтираётган вақтда ушланди. Бу ҳақда Bugun.uz манбалари хабар берди.

Аниқланишича, судланувчи З.К. 2021 йилда ОИВ инфекцияси билан зарарлангани, бошқаларга касалликни юқтириш хавфини туғдирса жиноий жавобгарликка тортилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилган. Шунга қарамасдан, 2024 йил 14 январь куни соат 17:00 ларда «Қуйи Зарқайнар» маҳалласидаги боғнинг дала шийпонида фуқаро Ж.Н. билан 200.000 сўм эвазига жинсий алоқа қилишга келишган.

У ҳеч қандай ҳимоя воситаларисиз жинсий алоқа қилмоқчи бўлиб, шу йўл билан Ж.Н.ни ОИВ инфекцияси юқтириш хавфи остида қолдирган вақтда тадбир иштирокчилари томонидан ушланган. З.К.дан Ж.Н. билан жинсий алоқа қилиш эвазига олган 200 000 сўм пуллар ашёвий далил тариқасида олиниб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Судланувчи айбига тўлиқ иқрор бўлиб, ушбу касаллик 2019 йилда собиқ эридан юққанини билдирган.

Унга нисбатан қўлланилган 5 (беш) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш ҳукми шартли ҳисобланди ва 2 (икки) йил синов муддати белгиланди. Синов муддати 2024 йил 31 май кунидан бошлаб ҳисобланган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: