23:15 | 20.08.24
Фарғона муқаддам судланган шахс ўзганинг пулларини ноқонуний тарзда ўзлаштирди.
Фарғонада ўзганинг пулини ўғирлаган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Киберхавфсизлик маркази матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Фарғона вилоятида яшовчи А.Ш. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 700.000 сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.
Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Фарғона вилоятида яшовчи муқаддам ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан судланган Х.С. содир этганлиги аниқланган.
Гумонланувчи сифатида тергов ҳаракатларига жалб этилган, Х.С. Olx платформасида Аcer русумли ноутбук арзон нархда сотилади дея ёлғон эълон жойлаштирган ва бу эълонга ишонган жабрланувчи А.Ш. билан телефон орқали гаплашиб, 4 млн. сўмга ўзаро келишиб, унинг ишончига кириш орқали мазкур ноутбук учун олдиндан 700.000 сўм миқдоридаги пулларни «аванс» тариқасида ўзининг фойдаланувида бўлган банк картасига ўтказиб олган ва ёзишмаларни ўчириб юбориб, унинг қўнғироқларига жавоб бермай, қора рўйхатга киргазиб қўйган.
Мазкур ҳолат юзасидан Х.С.га нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми «б,г» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: