21:05 | 16.08.24

                       

Фарғонада фуқаролар сув таъминоти ходимларини калтаклади

Фарғонада фуқаролар сув таъминоти ходимларини калтаклади. Маъсуллар ҳолатга муносабат билдирди.

Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятида сув таъминоти ходимини фуқаро калтаклагани ҳақида хабарлар тарқалди. Bugun.uz ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот котиби Исмоил Шарипов билан боғланди.

Маълум қилинишича, 2024 йилнинг 15 август куни «Фарғона сув таъминот» АЖ ишчиси С.М. ҳамкасби Б.А. билан Фарғона тумани «Вазиё» маҳалласига хизмат юзасидан борган. У ерда ўзаро келишмовчилик туфайли фуқаро Н.Р. билан жанжал келиб чиққан. Оқибатда Н.Р. ходимлар С.М. ва Б.А.ларга тан жароҳати етказган.

«Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жабрланувчилар олган тан жароҳатлари даражасини аниқлаш бўйича суд-тиббий экспертизаси тайинланиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: